Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Иш ҳақи ва нафақалар тўлаб берилмоқда


Қамаши туман адлия бўлимига фуқаро Н.Хасанова ва бошқалар мурожаат қилиб, Қамаши Давлат ўрмон хўжалигида ишлашини, хўжалик томонидан ойлик иш ҳақларини тўлаб берилмаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраган.

Ўрганиш натижасида, хўжалик томонидан 2020 йилнинг март ойи учун фуқаролар Н.Хасановага 940 550 сўм, Ч.Пирматовага 940 550 сўм, Д.Дўстқобиловага 940 550 сўм ва М.Мейлиевага 940 550 сўм, жами
3 762 200 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви билан ходимларнинг тўлаб берилмаган ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Туман адлия бўлими томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 мартдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5978-сонли Фармони ижроси ўрганилди.

Мазкур Фармоннинг 2-бандига асосан 6 ой муддатга тўланиши узайтирилган болали оилаларга, бола парвариши буйича нафақа ва моддий ёрдам буйича “Бунёдкор” МФЙда 36 695 000 сўм, “Қорасув” МФЙда
21 348 806 сўм жами 58 млн. 043 минг 806 сўм нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди ва ушбу қонунбузишликларни бартараф этиш борасида тумандаги маҳалла ва аҳолини қўллаб-куватлаш бўлимига тақдимнома киритилди.