Янгиликлар
Мурожаат қаноатлантирилди
Деҳқонобод туман адлия бўлимига “Оқиртма” МФЙда яшовчи фуқаро Қулманов Махмаражаб ариза билан мурожаат килган.
Фуқаро ўз мурожаатида 1950 йилда туғилган турмуш ўртоғи Қулманова Қизойнинг кўзи ожиз бўлиб қолганлиги сабабли
1-гуруҳ ногирони сифатида ҳисобга олинганлиги, шу сабабли унга доимий қаровчи белгиланишини ва қаровчининг Қ.Қулмановага қараган даври пенсия тайинланишида ҳисобга олиниши учун иш стажига киритилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлимининг саъй-ҳаракатига асосан туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан фуқаро Қ.Қулмановага келини Турапова Муяссар 2020 йилнинг 23 июндан қаровчи этиб тайинланди.