Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Қарорлар қонунийлиги ўрганилмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунчиликка мувофиқлиги доимий равишда ўрганиб борилмоқда.

Хусусан, ҳокимликлар томонидан жорий йилнинг май ойида давомида қабул қилинган қарорлар юзасидан ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижасида 33 та қарорлар қонун ҳужжатларига зид қабул қилинганлиги, 2 та қарор норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлсада, адлия органларидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинганлиги аниқланиб, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан тақдимномалар киритилди.