Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Иш стажлари ҳисобга олинадиган бўлди


Миришкор туман адлия бўлимига Яккабоғ туманида туғилган фуқаро Ғаппорова Назокат Бутаевна мурожаат қилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Миришкор тумани бўлими томонидан умрбод ёшга доир пенсия тайишлашда иш стажлари тўлиқ ҳисобга олинмаганлигини билдирган.

Мурожаатни ўрганиш давомида Фуқаро Н.Ғаппорова
1982 йилдан 2003 йилга қадар Миришкор туманидаги собиқ 24-совхоз ва тумандаги “Тулиев Ҳусан” фермер хўжаликларида турли лавозимларда ишлаганлиги, пенсия ёшига етганлиги сабабли Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Миришкор тумани бўлимига мурожаат қилганида, бўлимнинг 2019 йил 30 августдаги 655-сонли қарори билан унга 20 йил 9 ой 20 кун стаж билан 2019 йил 24 июлдан 771 305 сўм пенсия тайинланганлиги, бироқ унинг собиқ У.Юсупов тумани “Автономов” номли совхозда 1997 йил 1 январдан 2002 йил 1 ноябргача ишлаган иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганлиги сабабли ушбу йилларда ишлаган иш стажлари пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими Миришкор тумани Маъмурий судига ариза  билан мурожаат қилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Миришкор тумани бўлимининг фуқаро Н.Ғаппорованинг пенсия тайинлашда инобатга олинмаган иш стажларини ҳисобга олмасликдаги хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиб, унинг ушбу йилларда ишлаган иш стажларини пенсия тайинлашда ҳисобга олиш мажбуриятини юклаш сўралган.

Суд томонидан ариза қаноатлантирилиб, фуқаро Н.Ғаппорованинг ҳисобга олинмаган иш стажлари пенсия ҳисоблашда инобатга олиниши белгиланди.

Худди шунингдек, туман адлия бўлими томонидан фуқаролар Д.Азимова, Ш.Олимова ва Ў.Сайитоваларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда киритилган аризалари асосида суд томонидан мазкур фуқароларнинг ҳам пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаган иш стажларини инобатга олиниши тўғрисида қонуний тўхтамга келинди.