Янгиликлар
Тадбиркорлар учун семинарлар ташкил этилмоқда
Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча туртки бериш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 август кунидаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сон Фармонлари қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлигига тадбиркорларга консультатив ёрдам ва ахборот жиҳатдан таъминлаш, молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича жойларда семинар-тренинглар ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу вазифалар ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳияти ҳамда тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш юзасидан ҳар бир туман (шаҳар) ларда семинарлар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги семинарлар Касби ва Миришкор туманларида ташкил этилди. Семинарда Низом талаблари асосида тадбиркорларга
Е-КАDАSTR.UZ бўш ер участкалари харитаси ва ундан фойдаланиш тартиби, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон майдончаси сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби, аукционда иштирок этиш тартиби ҳамда лотга ариза бериш тартиблари тўғрисида тушунтириш берилди.