Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Нафақалар тўлаб берилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Қарши шаҳар, Ғофур Ғулом маҳалласи, Зебинисо кўчаси, 15-уйда яшовчи фуқаро У.Тошпўлатов ва Қарши шаҳар, Ғофур Ғулом маҳалласи, Қирғизистон кўчаси, 12-уйда яшовчи фуқаро Қ.Пўлатовлар оғзаки мурожаат қилиб, Бишкент пахта тозалаш заводи томонидан уларга 2020 йилнинг январь ойидан буён меҳнатда майиб бўлганлик нафақаси тўлаб берилмаётганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашуви натижасида фуқаро У.Тошпўлатовга 3 375 293 сўм ва фуқаро Қ.Пўлатовга 2 475 918 сўм меҳнатда майиб бўлганлик нафақаси тўланиши таъминланди.