Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ер майдонларини ажратиш юзасидан ўқув-семинар Қарши шаҳрида ўтказилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш юзасидан ўқув семинар жорий йилнинг 23 июнь куни Қарши шаҳрида ташкил этилди.

Семинарда тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида тадбиркорларга Е-КАDАSTR.UZ бўш ер участкалари харитаси ва ундан фойдаланиш тартиби, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон майдончаси сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби, аукционда иштирок этиш тартиби ҳамда лотга ариза бериш тартиблари тўғрисида тушунтириш берилди.

Семинарда иштирок этган тадбиркорлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.