Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ҳуқуқий ҳизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан жорий йилнинг 15-19 июнь кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Ҳуқуқий ҳизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги нотариал идораларда коранавирус инфекциясини тарқалишига йўл қўймаслик, пандемия даврида нотариуслар томонидан карантин талабларига риоя қилиниши юзасидан таҳлилий мониторинг ўтказилди.

Ўтказилган мониторинг натижасида, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида ишлатиладиган гигиена воситалар (антицептик гел, нам салфетка, махсус тайерланган аралашмали сув, тиббий ниқоб, тепловизор, ҳарорат ўлчагич ва ҳ.к)нинг нотариал идораларида мавжудлиги ҳамда жойлардаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фуқароларни қабул қилиш жараёнида карантин қоидаларига риоя қилиниши яъни, нотариуслар билан фуқаролар ўртасида оралиқ масофани сақланиши, нотариал идорага ташриф буюраётган фуқаролар дизенфикция қилиниб, уларнинг тана ҳароратлари доимий назоратга олиниб борилаётганлиги ўрганилди.

Аниқланган мавжуд муаммолар бартараф қилинди ҳамда нотариус ва ходимларга тегишли тавсия ва тушунчалар берилди.

Шунингдек, бўлим иш юритувига фуқаролар томонидан келиб тушган жами 4 та мурожаат кўриб чиқилди.

Шу билан бир қаторда, Косон тумани “Қудратов Шоғдор Қурбонович” адвокатлик фирмаси таъсисчисининг адвокатлик тузилмасини ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги йиғилиш баённомасига кўра, мазкур адвокатлик тузилмаси ихтиёрий тугатилиб, давлат реестридан чиқарилиши таъминланди.

Қарши шаҳар “Насаф мадад-маслаҳатчи” адвокатлар ҳайъатига ишга кирганлиги муносабати билан адвокат Ш.Қудратовга адвокатлик гувоҳномаси берилди.

Вилоят адлия бошқармасидан давлат рўйхатидан ўтган (ҳисобга қўйилган) адвокатлик тузилмаларида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида фаолият юритиб келаётган адвокатлар тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклдаги давлат реестри қайта янгиланди.