Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар


Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПФ-5368-сон Фармонининг 5-банди талабларига риоя этилиши аҳволи таҳлил қилинди.

Ушбу Фармонинг 5-банди талабига кўра давлат мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструкторлари) туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари билан келишган ҳолда тегишли таълим муассасалари раҳбарлари томонидан лавозимига тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгилаб қўйилган.

2019 йил март ойидан 2020 йил июнь ойига қадар бўлган даврда вилоят ҳудудидаги барча умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиларининг (инструкторлари) лавозимига тайинланганлиги ҳамда лавозимидан озод этилганлиги ҳақидаги олинган маълумотларни вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан таққослаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5368-сон Фармони 5-банди талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан 12 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига ва вилоят халқ таълими бошқармасига 1 та тақдимномалар ҳамда Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва Халқ таълим бошқармасига ёзма равишда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳар бир ҳудудда тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг барча жараёнларини тадбиркорларга ўргатиш бўйича Косон, Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши Қарши, Нишон ҳамда Яккабоғ туманларида амалий дарс ва семинарлар ташкиллаштирилди.

Юқоридагилардан ташқари бўлим ходимлари томонидан хафта давомида 5 та мурожаатлар ҳал этилди.

Оммавий ахборот воситалари орқали 2 маротаба чиқишлар амалга оширилди.