Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Фуқаролар ҳуқуқлари таъминланди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Қарши шаҳар, “Махсумобод” МФЙ, Кенагас кўчаси, 67-уйда яшовчи фуқаро Н.Зокиров мурожаат қилиб, мутахассислиги бўйича ишга киришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан “Қашқадарё сув таъминоти“ МЧЖ директорининг 79к-сонли буйруғига асосан фуқаро Н.Зокировга мутахассислиги бўйича иш берилди.

Шунингдек, Қарши тумани, Бешкент шаҳри, Сайқал кўчаси,
8-уйда яшовчи фуқаро Д.Боқиева Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида ишлашини, туғруқ таътилига чиққанлигини, бироқ таътил тугагандан сўнг бош врач томонидан ишга чиқишига тўсқинлик қилинаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат бўйича вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачининг жорий йилнинг 9 июндаги 32к3-сонли буйруғига асосан фуқаро Д.Боқиева 2020 йил 9 июндан 1 ставка иш билан таъминланди.