Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2020 йилда 15-19 июнь кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга асосан нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатлари, устав фаолияти ва таъсис ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва бартараф қилишга қаратилган чоралар кўриш мақсадида таҳлиллар ўтказилди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида Миришкор, Ғузор, Шаҳрисабз, Яккабоғ туман сув истеъмолчилари уюшмалари, Чироқчи туман футбол федерацияси томонидан қонун ҳужжатлари ва устав талабларига амал қилмаслик ҳолатлари аниқланди.

Натижада мазкур ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва кўриб чиқиш учун туман судларига юборилди.

Низомда адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган тадбирлар тўғрисидаги келиб тушаётган ахборотларни таҳлил қилиш вазифаси белгиланган.

Мазкур вазифа ижроси юзасидан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган ННТ лар фаолияти таҳлил қилинди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида Республика маънавият ва маърифат марказининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ва туман (шаҳар) бўлинмалари ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Қарши минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси Қарши Локомотив депоси бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан белгиланган тартибда режалаштирилган тадбирлар юзасидан вилоят адлия бошқармаси хабардор қилинмаганлиги аниқланди. Натижада ННТ раҳбар органларига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 2 та тақдимномалар киритилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган рамзлардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси “Gissаrneftgaz” MCHJ қўшма корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан “Gissаrneftgaz” MCHJ қўшма корхонаси рамзидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Натижа мазкур ташкилот раҳбар органига  қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 1 та тақдимнома киритилди.

Низомда адлия органлари доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга ошириши белгиланган.

Мазкур вазифа ижроси юзасидан Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Қашқадарё вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Қарши туманлараро ҳакамлик суди судьялигига номзод Ш.Нурмаҳматов номзодини муомалага лаёқатли ёки лаёқатли эмаслиги юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судидан маълумот олинди ва Ҳакамлик судьялари реестрга киритилди.

Соҳа фаолиятини такомиллаштириш юзасидан 5 та таклиф тайёрланди ва умумлаштириш учун тегишли бўлимга электрон тартибда юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги жамаот фонди томонидан эълон қилинган 3-4 Грант танловлари юзасидан ННТларга маълумот тақдим этилди.

 

 

Нодавлат нотижорат

ташкилотлар бўлим бошлиғи

                                                        А.Худайбердиев