Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15-19 июнь кунлари давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан ўтган хафта давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 июнда “Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш ҳақини тўлаш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори қабул қилиниб, мазкур қарор бўлим томонидан “Ўзбекистон Республикаси
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида”ги Низомнинг 9-банди талабига мувофиқ давлат ҳисобига олинди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасасига юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилиши белгиланган.

Шунга мувофиқ, Нишон туман маданият бўлими ва Шаҳрисабз шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан юридик хизмат ходими лавозимига тайинлашга келишиш тавсия этилган 2 нафар номзодлар белгиланган тартибда суҳбатдан ўтказилиб, суҳбат натижасига кўра ушбу ташкилотларга тегишли хабарномалар жўнатилди.

Бўлим томонидан ҳар йили юридик хизмат ходимларини малакасини ошириш бўйича мунтазам ишлар олиб борилади.

Жумладан, бўлим ташаббуси билан ҳозирги кунда малака ошириши лозим бўлган 31 нафар юридик хизмат ходимлари Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан масофавий ўқитиш усули орқали малака ошириш ўқув курсини бошладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2017 йил 28 февралдаги
40-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар адлия органида стажировка ўташи лозимлиги белгиланган.

Шунга кўра, Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг юридик хизмати ходими Б.Юлдошев ва Қашқадарё вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармасининг юридик бўлим бошлиғи М.Шариповлар адлия бошқармасида белгиланган тартибда стажировка ўтадилар.

Шунингдек, Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси бош юрисконсульти М.Қаюмовнинг “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан унга тўланмасдан қолинган иш ҳақи бўйича норози бўлиб ёзган мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, М.Қаюмовга “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан тўланмаган 3 515 483 сўм иш ҳақлари адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан ундириб берилди.

 Ҳуқуқий экспертиза ва юридик
хизматларнинг фаолиятини     
мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи                                                                Т.Имомбердиев