Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан 2020 йилнинг 15-19 июнь кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан жорий йилнинг
15-19 июнь кунлари давомида “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Менинг ҳуқуқим” мавзусида ижтимоий тармоқлар орқали расмлар танлови ташкил этилди. Танлов 30 июнга қадар давом этади.

Мактабгача таълим ва ФҲДЁ органлари фаолияти билан боғлиқ нормалар юзасидан қисқача тарзда савол-жавоблар тайёрланиб, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди.

Янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тайёрланган
40 га яқин турли чақириқ ва постларни мувофиқлаштириш ва ижтимоий тармоқларда ёритилди.

Адлия органлари фаолияти юзасидан кенг жамоатчилик ўртасида сўровнома ўтказиш мақсадида саволлар тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди. Сўровнома ўтказилиши давом этмоқда.

Ҳафта давомида ҳар куни аҳоли ўртасида онлайн тарзда викторина танлови ўтказиб борилди, пайшанба куни совринли викторина ташкил этилди ва натижасига кўра ғолиблар тақдирланди.

Вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар, бу борада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан интервью берилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида” Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 111-сон қарори юзасидан қисқа аннотациялар тайёрланди ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди.

Қашқадарё вилоят телевидениесида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш юзасидан давра суҳбати ўтказилиши ташкиллаштирилди.

Давра суҳбати жорий йилнинг 16 июнь куни эфирга узатилди ҳамда бошқарманинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ҳам жойлаштирилди.

Бўлим томонидан Қарши шаҳар ва Косон туман адлия бўлимларининг фаолияти натижаси юзасидан вилоят телевидениеси томонидан кўрсатув тасвирга олиниши ташкиллаштирилди.

Косон туман адлия бўлими фаолияти юзасидан лавҳа жорий йилнинг
18 июнь куни “Диёр 24” ахборот-информацион кўрсатуви орқали эфирга узатилди.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, коррупцияга қарши кураш, меҳнат ҳуқуқи ва соҳа фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан қисқача аннотациялар тайёрланди ва жамиятнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлари орқали ходимлар ҳамда аҳолини таништириш мақсадида электрон тарзда юборилди.