Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 111-сон қарори


Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш ва электр ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, муддатларини қисқартириш ва сарф-харажатларни оптималлаштириш мақсадида:

1. 2020 йил 1 мартдан бошлаб:

·                   электр энергиясининг барча истеъмолчиларига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди;

·                   “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш бўйича барча харажатлар мазкур ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

2. Мазкур қарорга мувофиқ:

ü    электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг мазкур тизимга мос келмайдиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслов муддати келганда, ушбу приборларни қиёсловдан ўтказмасдан ўрнига автоматлаштирилган тизимга мос келувчи приборлар ўрнатилади;

ü    электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини истеъмолчиларни мурожаатига кўра Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда қиёслашдан ўтказилади.

3. Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагилар назарда тутилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади:

·                   улаш босқичларини оптималлаштириш ва қурилиш муддатларини камида йигирма беш кунга қисқартириш;

·                   тадбиркорлик субъектларининг қуввати 140кВ (160кВА)гача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш бўйича табақаланган муддатларни белгилаш;

·                   қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг электр қурилмаларини “тайёр ҳолда” улаш бўйича шартномаларнинг намунавий шаклларини тасдиқлаш;

·                   ўз вақтида қурилиш-монтаж ишларини бажармаган ташкилотларнинг мажбурият ва жавобгарлигини белгилаш.

4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

ü    Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга кадар электр таъминоти ташкилотларида янги биллинг тизимини ҳамда ресурсларни бошқариш, ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизими (ERP)ни жорий этиш бўйича танловни белгиланган тартибда ўтказишга доир чораларни кўради;

ü    “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва Адлия вазирлиги билан биргаликда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва электротехника маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотларни истеъмолчилар томонидан танлаш имкониятини берадиган ҳамда нархларни рақобат асосида шакллантирадиган онлайн платформа 2020 йил 1 октябрга кадар ишга туширилишини таъминлайди.

5. Паст кучланишли электр тармоқларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини таннархини пасайтириш мақсадида:

·                   паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини реконструкция қилиш, янгиларини қуриш ишлари бажарилишини назарда тутган манзилли дастур шакллантирилиб, амалга оширилади;

·                   «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тизимидаги ташкилотлар буюртмасига асосан «Энерго-РЭС» МЧЖ томонидан электр техника ускуналари ва қурилмаларини, шунингдек, бутловчи буюмлар ва материалларни ҳамда импорт товарларини (ишлар, хизматлар)ни марказлаштирилган тартибда харид қилинади;

·                   иқтисодий самарадорликни баҳолаган ҳолда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари таркибида 2020 йилда темир-бетон таянчлари, металл ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехлари ва қурилиш бўлинмаларини ташкил этилади;

·                   «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тизимидаги ташкилотларга
0,4 — 6 — 10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.