Янгиликлар
18
Мажбурий меҳнат бартараф этилди
Косон туман адлия бўлими томонидан жойларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарори ижроси юзасидан мониторинглар ўтказилмоқда.
Ўтказилган мониторинглар натижасида тумандаги 94-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда тумандаги “Косон компьютер коллежи” раҳбарлари томонидан қўл остидаги ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этганлиги ҳолатлари аниқланиб, қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.