Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Адлия органларига юклатилган янги вазифалар юзасидан...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят телевидениесида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Исоқов иштирок этиб, Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зиммасига қўшимча вазифа ва функциялар юклатилганлиги, вазирлик томонидан 2020 йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган ишлар, вазирлик амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш, ушбу соҳада вазирлик ва идоралар ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланганлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил
1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилганлиги ва бу қоида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлартааллуқли эмаслиги ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилиши таъкидланди.

Вазирликнинг давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази ташкил этилиши ва бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида тушунтириш берилди.