Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Семинар давом этмоқда...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги
1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳиятини аҳолига, хусусан тадбиркорларга тушунтириш юзасидан ташкил этилаётган навбатдаги семинар Ғузор ва Деҳқонобод туманларида бўлиб ўтди.

Семинар давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, Низом мазмун-моҳияти ҳамда тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнлари юзасидан семинар иштирокчиларига тушунтириш берилди.