Янгиликлар
Иш ҳақлари ундириб берилди
Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Адлия бўлимига келиб тушадиган мурожаатлар, шунингдек жойларда қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш ва мониторинг қилиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга қайта йўл қўйилмаслик чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, адлия бўлимига вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУКнинг бир гуруҳ ходимлари мурожаат қилиб, бир неча ойлаб ололмай юрган ойлик иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраган.
Ушбу ҳолат юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига ариза киритилди ва корхона томонидан жами 135 182 117 сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.
Шунингдек, “Қашқадарё сув таъминот” маъсулияти чекланган жамиятида ўтказилган мониторинг жараёнида 26 нафар ходимларга жами 82 722 334 млн. сўм ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлик ҳолати аниқланиб, тақдимнома асосида барча ходимларга ойлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.