Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ер майдонларини ажратиш юзасидан ўқув-семинар ўтказилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан 2020 йилнинг 16 июнь куни Косон туман ҳокимлиги биносида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш юзасидан ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда туман адлия бўлими, Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, Қашқадарё вилоятидаги Бош вазир қабулхонаси, “Ермулккадастр” ДК туман корхонаси масъул ходимлари ҳамда 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этди.

Унда тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида тадбиркорларга
Е-КАDАSTR.UZ бўш ер участкалари харитаси ва ундан фойдаланиш тартиби, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон майдончаси сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби, аукционда иштирок этиш тартиби ҳамда лотга ариза бериш тартиблари тўғрисида тушунтириш берилди.

Семинар савол-жавоб ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Тадбиркорлар томонидан билдирилган ушбу йўналишда юзага келаётган тушунмовчилик ва муаммолар юзасидан маъсуллар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.