Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ҳуқуқий ҳизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан 2020 йилнинг 8-12 июнь кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


 Ҳуқуқий ҳизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил I ва II чоракларга
(I ярим йилликка) мўлжалланган иш режасининг 22-банди ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари собиқ нотариуслари томонидан 2018-2019 йиллар давомида уй-жой олди-сотди шартномаларини расмийлаштирилиш амалиёти таҳлил қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра, Қашқадарё вилояти ҳудудида фаолият юритган давлат нотариал идоралари собиқ нотариуслар томонидан 2018 йил давомида жами 6 847 та, 2019 йил давомида 7 823 та уй-жой
олди-сотди шартномалари расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.

Уй-жой олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришда давлат нотариал идоралари собиқ нотариуслари томонидан бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги кузатилди.

Келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан вилоятдаги барча туман (шаҳар)да хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга танбеҳ хатлари юборилди.

Шунингдек, бўлим иш юритувидаги 7 та мурожаатлар белгиланган муддатларда мазмунан кўриб чиқилди.