Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ойлик иш ҳақлари ундириб берилди


Миришкор туман адлия бўлими томонидан туман Бандликка кўмаклашиш марказида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси юзасидан вақтинчалик ташкил этилган жамоат ишларида ишлаган фуқароларга ойлик иш ҳақлари тўланиши ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилди.

Ўтказилган мониторинг давомида марказ томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлаган фуқароларга 2020 йилнинг апрель ойи учун иш ҳақи тўланишида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, марказга 2020 йил 5 майда 2020 йил 1 апрелдаги 39-сонли шартнома асосида жамоат ишига қатнашган 73 нафар фуқарога жорий йилнинг апрель ойи учун жами 51 270 192 сўм иш ҳақи сифатида ўтказилган бўлсада, ўрганиш кунига қадар ушбу пуллар тегишли фуқароларга тўлаб берилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан туман ободонлаштириш марказига тақдимнома киритилди ва кўрсатилган пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.