Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2020 йилнинг 8-12 июнь кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қанча давлат ташкилотларида “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 18-моддаси ва “Меҳнат органларига бўш иш жойларни (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги ва мўлжалланаётган ишдан озод этишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февраль “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5349-сонли Фармони 7-банди “г” кичик банди ижроси бўйича таҳлил ўтказилди.

Таҳлиллар натижасига кўра, Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг ҳузуридаги ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг ”Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ва “Меҳнат органларига бўш иш жойларни (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги ва мўлжалланаётган ишдан озод этишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5349-сонли Фармони ижроси бўйича таҳлил ўтказилди. Таҳлил натижасига кўра 1 та тақдимнома ва 1 та маъмурий таклифлар киритилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мониторинг натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуни ижросини таҳлил қилинди.

Бўлим томонидан ҳафта давомида фуқаролардан  келиб тушаётган жами 10 мурожаатлар кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ўрганилган мурожаатлар юзасидан Қарши туман маъмурий судига шикоят аризаси киритилди.

Бўлим ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди. Ўтказилган мониторинг натижасига кўра 3 та ташкилотда ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланиб, тегишли ҳудудий меҳнат органларига 3 та маъмурий ҳуқуқбузарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритилди.