Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан жорий йилнинг 8-12 июнь кунлари амалга оширган ишлари юзасидан маълумот


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан жорий йилнинг
11 июнь куни вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан интервью берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 майдаги “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4736-сон Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда прописка тизимида киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, олий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш тартиби тўғрисида ҳам батафсил тушунтириб берилди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тайёрланган
30 та турли чақириқ ва постлар мувофиқлаштирилиб, “Facebook” ва  бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.

Ўқувчиларни ёзги таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида телеграм гуруҳи орқали ташкил этилган викторина учун ҳар куни 20 тадан саволлар тайёрланди ҳамда ҳафтанинг пайшанба куни совринли тарзда викторина ўтказилди ва ғолиблар бошқарманинг 1, 2 ва 3-даражали дпломлари билан тақдирланди.  

Мазкур тарғибот тадбирлари  бошқарманинг расмий веб-сайтида, “Faсebook”даги саҳифасида ва бошқа  ижтимоий тармоқларда ёритилди.

Бўлим томонидан 5 та сиёсий партияларга тарғибот материаллари етказиб берилди.

 Шунингдек, мажбурий меҳнат ва одам савдоси билан боғлиқ қонун ҳужжатлари юзасидан аннотация ижтимоий тармоқлар, яъни бошқарманинг “Faсebook”даги саҳифасида ва VOHANEWS - ахборот портали ва бошқаларда  ёритилди.

Жорий йилнинг 12 июнида вилоят телевидениесида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 февралдаги “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4610-сон қарори ва Ў

збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 98-сон қарори юзасидан давра суҳбати ташкиллаштирилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчилик ўртасида ўтказиладиган адлия органлари фаолиятига оид сўровнома саволлари тайёрланди.

Бўлим томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимларига тарғибот соҳасида  берилган ҳафталик иш юкламаларига асосан адлия бўлимлари томонидан
жами 163 та тарғибот тадбирлари амалга оширилган.