Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2020 йилда 8-12 июнь кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга асосан нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилган ННТ ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари қонун ҳужжатлари ва устав (низом) талаби асосида қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича фаолияти таҳлил қилинди.
Ўтказилган таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ННТ бошқарув органларига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 11 та тақдимномалар киритилди.
Низомнинг 10-бандига асосан нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган тадбирлар тўғрисидаги келиб тушаётган ахборотларни таҳлил қилиш юзасидан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган 10 та ННТ томонидан ўтказилган тадбирлар таҳлил қилинди ҳамда “Ворис” фольклор ва номоддий маданий меросни ривожлантириш маркази, “Муборак” бизнес инкубатор маркази, Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими раҳбар органларига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 3 та тақдимномалар киритилди.
“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ННТ фаолияти билан боғлиқ хорижга чиқишда адлия органларини хабардор қилиш тартиби таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижасига кўра, Қонун талабларига амал қилмаган Ўзбекистон “Универсал жанг” федерацияси Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси бошқарув органига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Шунингдек, Нодавлат нотижорапт ташкилотларини Қонун ҳужжатлари ва устав талабаларига амал қилиш ҳолати таҳлил қилинди. Ўтказилган таҳлиллар натижасида аниқланган қонунбузилиш юзасидан “Чемпион” спорт клуби, “Дзюдо” федерацияси Қашқадарё вилоят бўлими, “Муборак туман сув истеъмолчилар уюшмаси”, “Армрестлинг” федерацияси Қашқадарё вилоят бўлими, Республика маънавият ва маърифат марказининг Қашқадарё вилояти Қамаши туман бўлинмаси раҳбарларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбектистон Республикаси кодекси 239-моддаси 3,6-қисмларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) маъмурий судларига юборилди.
Бўлим ходимлари А.Худайбердиев ҳамда Э.Дустовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги
ПФ-5997-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасаларининг фоалиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун–моҳияти юзасидан “Адлия органларига қўшимча ваколат ва функциялар берилди” мавзусида мақола ёзилди ва барча туман (шаҳар) газеталарига чоп этиш учун юборилди.
Соҳа фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида 10 та савол-жавоб шаклида пост тайёрланди. Туман (шаҳар) газеталарига чоп этиш учун юборилди. Мазкур пост chiroqchi.uz Чироқчи туман ҳокимлиги веб сайтида чиқарилди. Шунингдек, мазкур веб сайтида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари нима” мавзусидаги мақола жорий йилнинг 12 июнь куни чиқарилди.
Соҳа фаолияти оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан 5 та таклиф тайёрланди ва тегишли бўлимга умумлаштириш учун электрон кўринишда тақдим этилди.
Жорий йилнинг 12 июнь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган Қарши христиан протестант ҳамда Храм покрова божей матерей диний ташкилотлари раҳбарлари иштирокида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда йиғилиш ўтказилди ва уларнинг фаолиятидаги муаммолар ўрганилди ҳамда карантин қоидалари тушунтирилди, йиғилиш натижасига кўра баённома расмийлаштирилди.
“Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида Давлат субсидияси, Давлат гранти, Давлат ижтимоий буюртмаси тўғрисида ННТ ларнинг телеграмдаги каналига маълумот тақдим этилди.
Бўлим томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби юзасидан намунавий қўлланма тайёрланди.
Нодавлат нотижорат
ташкилотлар бўлим бошлиғи
А.Худайбердиев