Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 1-12 июнь кунлари амалга оширилган ишлар.


Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича ўз ҳудудида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори юзасидан кенг аҳоли ўртасида ижтимоий тармоқларда сўровлар ўтказилди.

Ушбу сўровларда 867 нафар фуқаролар иштирок этиб, аноним сўровларда ўз фикр ва мулоҳазаларини эркин билдирган.

Сўровномалар натижалари вилоят адлия бошқармаси томонидан умумлаштирилиб, натижаси бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимларига мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказиш ва ижросини доимий мониторинг қилиш юзасидан хатлар юборилди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон  қарори билан тасдиқланган “Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти мониторинг қилинди.

Мониторинг натижалари бўйича аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сонли қарори ижроси таҳлил қилиниб, натижаси бўйича 2 та таклифлар ишлаб чиқилди.

Юқоридагилардан ташқари бўлим ходимлари томонидан хафта давомида 5 та мурожаатлар ҳал этилди.

Бўлим томонидан тарғибот йўналишида ОАВда 2 марта чиқишлар амалга оширилди.