Янгиликлар
Сўровнома натижасида...
Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан вилоятда аҳолининг 2020 йил
1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган ҳужжатлардан хабардорлиги юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали аниқлаш мақсадида сўровлар ўтказилди.
Сўровномада 867 нафар иштирокчилар қатнашиб, уларнинг 95,1 фоизи улар учун қонунчиликдаги янгиликлар қизиқарли эканлигини билдирган.
“Маҳалладан маълумотнома олиб турасизми?” деган саволга берилган жавоблар натижасида, баъзи ҳолларда фуқаролар ҳанузга қадар маҳаллалардан маълумотнома олиб туриши маълум бўлди.
Сўровномада иштирок этган 70,8 фоиз иштирокчи 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллалардан қайси турдаги маълумотномалар олиниши бекор қилинганидан хабардорлигини, 29,2 фоизи эса бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини билдирган.
Иштирокчиларининг 57,5 фоизи маҳаллалардан бериладиган маълумотномаларни бекор қилиниши қоғозбозлик камайишига олиб келишини, 27,7 фоизи бу тартибнинг жорий этилганлиги давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида маълумотларни автоматлаштирилган электрон алмашинув тизими тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги сабабли фуқаролар сарсон бўлаётганини билдирган.
Сўровномада қайси давлат органи ёки ташкилоти томонидан маҳалладан маълумотнома олиб келиниши талаб қилинаётгани юзасидан берилган саволга йўлланган жавобдан кўриниб турибдики, баъзи идора ва ташкилотлар томонидан (энг катта фоизни, яъни 13,7 фоизни ҳокимликлар томонидан) ҳалига қадар маҳалладан маълумотнома олиб келишни талаб қилинаётгани ҳолатлари мавжуд эканлиги маълум бўлди.
Сўровнома иштирокчиларининг 40,7 фоизи бундай ҳолатларга дуч келганда адлия органларига мурожаат қилишларини таъкидлаган.
Сўровнома давомида фуқаролар томонидан қайси турдаги маълумотномаларни талаб қилиш ҳолатлари учраётганлигини билдирган.
Ўтказилган сўровнома натижасига кўра, адлия органлари томонидан жойларда кенг аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиш, 2020 йил
1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган ҳужжатларни давлат органлари томонидан талаб қилиб олиниши ёки МФЙлар томонидан берилишини мониторинг қилиш ишларини давом эттириш ва аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича кескин чоралар кўриш ҳамда давлат органлари ва МФЙларнинг бу борадаги масъулиятларини янада ошириш чораларини кўриш лозимлиги белгиланди.