Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Мажбурий меҳнатни бартараф этиш мақсадида


Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. 

Шу боис кейинги йилларда мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилинди, зарур чора-тадбирлар кўрилди. 

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан вилоятдаги давлат идора ва ташкилотларда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, бу борада ишлаб чиқилган нормалар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича мониторинглар ўтказилмоқда.

Навбатдаги ўтказилган мониторингда 121 та идора ва ташкилотлар қамраб олинди.

Мониторинг натижасига кўра, 11 та ҳолатда мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик ҳолати аниқланиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказларига 1 та тақдимнома ва
10 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги маъмурий таклифлар киритилди.