Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Пенсия пуллари ундириб берилди


 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Шунга мувофиқ, Қамаши туман адлия бўлими томонидан  Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қамаши туман бўлимида Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил
3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 252-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан аҳолига пенсия тайинлашнинг қонунийлиги ўрганилди.

Ўрганиш давомида Қамаши туман “Қоратепа” МФЙ Қоратепа қишлоғида яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро Останова Гулшод Шодмановнанинг ёшга доир пенсия тайинлашни сўраб йўллаган мурожаати Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қамаши туман бўлими томонидан асоссиз рад этилганлиги, натижада фуқаро Г.Остонова Қашқадарё вилоят маъмурий судига мурожаат этганлиги ва даъво ариза қаноатлантирилганлиги маълум бўлди.

Бироқ, суднинг қарорига асосан бўлим томонидан фуқаро Г.Остоновага пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кунидан эмас, балки 2019 йилнинг 23 июлдан пенсия тўланиши бошланиши ҳақида қарор чиқарилган.

Натижада фуқарога 4 ой давомида, яъни жами 3 094 180 сўм ёшга доир пенсия маблағлари тўлаб берилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан фуқаро Г.Останованинг манфаатларини кўзлаб, Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига етказилган моддий ва 309 418 сўм маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси киритилди.

Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро Г.Остановага даъво аризасида кўрсатилган пенсия сўммасини тўлиқ ва 300 минг сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.

Худди шундай тартибда Қамаши туман “Майда” МФЙ Каттадустберди қишлоғида яшовчи 1964 йилда туғилган фуқаро Маликова Ўғил Абдижабборовнанинг 6 ой давомида олиши лозим бўлган 2 643 660 сўм ёшга доир пенсия маблағлари бўлим томонидан асоссиз равишда тўлаб берилмаганлиги ҳолати юзасидан тўланиши лозим бўлган 2 643 660 сўм пенсия маблағлари  ҳамда 264.366 сўмлик маънавий  зарар учун ундириб бериш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд томонидан фуқаро Ў.Маликовага 2 643 660 сўм пенсия маблағлари ҳамда 200 минг сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.