Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Мурожаатларга эътиборсизлик натижасида...


Қарши туман адлия бўлимига Қарши туман “Потрон” МФЙда яшовчи фуқаролар Қурбонов Қурбонали ва Қурбонов Фахриддинлар ариза билан мурожаат қилиб, қўшнилари томонидан томорқасига келадиган сув йўли тўсиб олиниб, ноқонуний қурилишлар қурганлиги юзасидан “Потрон” МФЙ раисига бир неча маротаба ариза билан мурожаат қилганлиги, лекин аризаларга ҳозирги кунга қадар жавоб хати берилмаганлиги билдирилган.

Туман адлия бўлими томонидан ариза юзасидан ҳолатни ўрганиш давомида фуқаро Қурбонов Қурбоналининг 2019 ва 2020 йиллар давомида “Потрон” МФЙ раиси номига 3 маротаба берилган аризалари маҳалла масъуллари томонидан ўз вақтида ўрганилмаган ва тегишли тартибда жавоб берилмаганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қарор қабул қилиниши, бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиниши белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Усмонов Шавкат Қаршиевич Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий баённома тузилган.

Ҳолат юзасидан Қарши туман маъмурий ишлар бўйича судининг
2020 йил 25 май кунидаги қарорига кўра, МЖтКнинг 43-моддасига асосан “Потрон” МФЙ раиси Ш.Усмоновга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида, яъни 223000 сўм жарима жазоси тайинланди.