Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Хайрлашув


Ер юзида қанча инсон мавжуд бўлмасин, ҳар бири ўзига хос хусусиятга ва характерга эга. Ҳар бир инсоннинг такрорланмас жиҳатлари, бир-бирига ўхшамас томонлари борки, улардан баъзида ўрнак оламиз, баъзида ибрат.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг март ойида раҳбарлик лавозимига тайинланган Икрамов Музраф Мубаракходжаевич шу ўтган бир йилдан ортиқ вақт мобайнида бошқарма ва унинг тизими учун янгича бир мактаб яратди.

Раҳбарликнинг илк кунлариданоқ жамоа ўртасида ҳурмат, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш мавжуд бўлмас экан, иш унуми, натижа ва самарадорлик бўлмаслигини таъкидлаб, ўтган давр мобайнида жамоада шу муҳитни янада мустаҳкамлади.

Раҳбарлик қобилияти, иш юритиш тактикаси, ходимлар билан ўзаро мулоқот, ишга бўлган ёндошув бошқарманинг барча ходимлари учун намуна бўлди.

Ҳар бир ходимда олдига қўйилган мақсадга эришиш учун ўзига бўлган ишончни оширишда, тинмай изланишда, масаланинг ҳақиқий ва асл моҳиятини англаб етишида етарлича сабоқ бера олди.

Нафақат раҳбар, балки оддий инсон сифатида самимият ва очиқлик, ходимларнинг фақат иш юзасидан эмас, балки шахсий, оилавий масалаларида ҳам кўмакчи ва маслакдош бўлди.

Вилоят миқёсида яратилган янги иш услуби, масъулиятлилик, иш самарадорлигини ошириш, натижадорликнинг янги қирраларни кашф этиш юзасидан берган ўгитлари ҳар бир ходим учун янги мактаб бўлди.

Вилоят адлия бошқармаси жамоаси Музраф Мубаракходжаевични Адлия вазири ўринбосари лавозимига кузатар экан, келгуси ишларида омад ва улкан зафарлар тилайди.

 

Қашқадарё вилоят адлия

бошқармаси жамоаси