Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ипотека кредити берилишида янги тартиб ўрнатилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят телевидениесида аҳолининг уй-жой жароитларини яхшилаш юзасидан қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида вилоят адлия ва молия бошқармалари ходимлари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2019 йил
28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сон Фармони, 2020 йил
25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сон ва 2020 йил
1 майдаги “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4701-сон қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш берилди.

Унда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилишига кенг жалб қилиш, даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламига кўмаклашиш мақсадида уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар тўлаш тартиби хусусида сўз юритилди.

Шу куннинг ўзида вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали вилоят адлия ва молия бошқармалари ходимлари томонидан мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан интервью берилди.