Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан 2020 йилда 18-22 май кунлари амалга оширилган ишлар


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан карантин чоралари давом этаётганлиги муносабати билан фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан кенг тарғибот ишларини олиб бориш, фуқароларнинг саволларига қонунларга асосланган ҳолда жавоб бериш ва юзага келган муаммоларига ечим топиш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат беришда онлайн тарзда мулоқот ташкил этилмоқда.
          Ижтимоий тармоқлар орқали мақолалар, савол-жавоблар, қонун ҳужжатлари юзасидан аннотациялар ва инфографикалар жойлаштирилмоқда.
          Бўлим томонидан жорий йилнинг 18-22 май кунлари мамлакатимизда умумий нишонланадиган байрам кунлари, буюк аждодларимизнинг таваллуд кунлари, диний маросимлар ва бошқалар рўйхати тайёрланди ва бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланди.

Янги қабул қилинган қонун-ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 18 май куни “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5996-сон Фармони юзасидан мақола тайёрланди ва бошқарманинг расмий веб сайти ҳамда “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали ёритилди.

Бўлим масъул ходимлари Н.Саттарова ва В.Бобоева томонидан вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекситон Республикасининг 2017 йил
3 январдаги  “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
27 майдаги “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони,  
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сон, “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сон қарори ва 
2020 йил 12 мартда “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
145-сон қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш юзасидан интервью берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 мартдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 145-сонли қарори юзасидан онлайн тарзда тушунчалар берилди ва бошқарманинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ёритилди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тайёрланган
50 дан ортиқ турли чақириқ ва постларни мувофиқлаштирилди ва “Qashqadaryo.adliya.uz” сайтида, “facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.

“Қашқадарё оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси” МЧЖга қарашли бўлган “vohatv_uz” телесайти орқали бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тайёрланган 8 та блогпост ёритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сон қарори юзасидан аннотациялар тайёрланиб бошқарманинг расмий веб сайти ҳамда “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали ёритилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

бўлими бошлиғи Н.Саттарова