Янгиликлар
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан жорий йилнинг 18-22 май кунлари амалга оширилган ишлар
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ҳафта давомида жами 20 мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 4 таси қаноатлантирилди, 2 та мурожаат бўйича Яккабоғ туман ҳокимлигига 2 та тақдимнома киритилди.
Хусусан, Касби тумани, Муғлон шаҳарчасида яшовчи фуқаро И.Дилмуродованинг фарзандини даволатиш учун пул маблағи ажратишни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилиб, натижада адлия бошқармасининг аралашуви билан Касби туман ҳокимлиги томонидан 2 000 000 сўм пул маблағлари ажратилди.
Шунингдек, бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2012 йилдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сон қарори ижроси бўйича Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси ва унинг 15 та туман (шаҳар) бўлимига огоҳномалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2018 йилдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5349-сонли Фармони
7-банди “г” кичик банди ижроси бўйича ўтказилган таҳлил натижасига кўра, Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармасига тақдимнома киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг ”Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисм олтинчи банди ва “Меҳнат органларига бўш иш жойларни (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги ва мўлжалланаётган ишдан озод этишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом (рўйхат рақами 858, 22.12.1999 й.) талабларига риоя этилиши Қашқадарё вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида ва Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги 12 та вилоят ташкилотларида таҳлиллар ўтказилди.
Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш
бўлим бошлиғи
Э.Исмоилов