Янгиликлар
Қарорлар аҳамияти тушунтирилди
Аҳолини иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш, уй-жой билан таъминлаш юзасидан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Хусусан, 2020 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сон қарори, 2020 йил 25 мартдаги Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сон қарори ва
2020 йил 12 мартда “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 145-сон қарори қабул қилинди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур қонун ҳужжатлар мазмуни ва аҳамияти юзасидан вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали тушунтириш берилди.
Фуқароларнинг ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида етарли билимга эга бўлишлари уларга яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланишлари, натижада қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳадаги янги лойиҳаларни ташкил этиш ҳамда мавжудларини кенгайтириш, ер участкалардан самарали ва оқилона фойдаланиш, ижтимоимй заиф қатламлар бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.