Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар.


Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи
“YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими имкониятлари орқали масофадан туриб мониторинг қилинди.

Мониторинг натижаси бўйича вилоят миқиёсидаги масъул идоралар томонидан рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ва келишиш бўйича белгиланган муддатлар бузилишига йўл қўйилганлиги ҳолати юзасидан 3 та маъмурий таклифлар киритилди.

Шунингдек, ўтказилган таҳлил натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар юзасидан 2020 йил 13 май куни вилоят ҳокими номига ёзма ахборот киритилди.

Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан юқоридаги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими имкониятлари орқали масофадан туриб мониторинг қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бўлим томонидан “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорларига Фермер хўжалигининг ер участкаси ўлчамига мутаносиб равишда ишчи ўринларини яратиш ҳамда белгиланган норма бўйича чорвачилик маҳсулотларини етиштириш мажбуриятларини юклаш ва бошқалар юзасидан қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрланиб белгиланган тартибда Адлия вазирлигига ва вилоят ҳокимлигига юборилди.