Янгиликлар
Саволингизга қуйидагича жавоб берамиз
1. Савол. Нодавлат нотижорат ташкилот очиш учун ҳужжат топширганман, ҳужжатлар қанча муддатда кўриб чиқилади, шу тўғрисида маълумот берсангиз?
Жавоб Нодавлат-нотижорат ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар улар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Нодавлат-нотижорат ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғри қарор тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади.
2. Савол: Нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжат топширганман. Худди шу номдаги Нодавлат-нотижорат ташкилот фаолият кўрсатиб келмоқда, мен очмоқчи бўлган Нодавлат-нотижорат ташкилот ҳам давлат рўйхатидан ўтказиладими?
Жавоб: Йўқ, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ Нодавлат-нотижорат ташкилот айнан шу ном билан илгари рўйхатдан ўтказилган бўлса, Нодавлат-нотижорат ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади.
3. Савол: 5 йилдан буён нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари сифатида ишлаб келмоқдаман. Нодавлат-нотижорат ташкилот таъсисчилари томонидан таъсис ҳужжатига (устав) ўзгартириш киритмоқчи. Шу сабабли Нодавлат-нотижорат ташкилотни қайта рўйхатдан ўтказиш юзасидан тақдим этиладиган ҳужжатлар юзасидан маълумот берсангиз?
Жавоб: Нодавлат-нотижорат ташкилот таъсис ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда Нодавлат-нотижорат ташкилотнинг раҳбар органи томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза, Нодавлат-нотижорат ташкилот ваколатли раҳбар органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори, таъсисчи(лар) томонидан вакил қилинган шахснинг имзоси билан тасдиқланган икки нусхада — таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки таъсис ҳужжатларининг янги таҳрири, давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси — номи ўзгарган тақдирда, белгиланган миқдорда давлат божи тўлангани тўғрисидаги банк тўлов ҳужжатини тақдим этишингиз лозим бўлади.
Саволларга Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси
бўлими бошлиғи А.Худойбердиев жавоб берди.