Янгиликлар
Инсон ҳуқуқлари эътирофи
Инсон ҳуқуқлари эътирофи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
12 мартдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 145-сонли қарорига кўра:
ü манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади;
ü шахснинг пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги аризаси манзил-колония маъмурияти томонидан манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади;
ü манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колония маъмурияти орқали маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан амалга оширилади;
ü манзил-колония маъмурияти ҳар ойнинг 1-санасига қадар жорий ой учун манзил-колонияда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлови учун маблағларни олишга талабномани манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.
ü Пенсия жамғармаси бўлими:
- шахснинг иш стажига оид маълумотлар асосида пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тегишли ҳужжатларни тўплашда амалий ёрдам кўрсатади;
- пенсия тўловини тиклаш ёки давом эттириш тўғрисидаги аризага асосан пенсия йиғмажилдини Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимидан талаб қилиб олади.
Маълумот учун: мазкур қарор қабул қилингунга қадар Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсионер озодликдан маҳрум этилганда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатиб турилган.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслаҳатчиси
В.Бобоева