Янгиликлар
Меҳр-мурувват қудратли қадрият
Кўнгил шундай нарсаки, дарз кетдими қайта тиклаб бўлмайди. Фақат ёриқларга малҳам, кўнгил кўтариш учун сабаб бўлиш мумкин, холос.
Чироқчи тумани “Истиқлол” МФЙ Чаппаариқ қишлоғида яшовчи фуқаро Худойбердиева Моҳичеҳра кекса бувисининг қарамоғида.
Ҳар томонлама ҳимояга муҳтож М.Худойбердиева Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан оталиққа олинган бўлиб, тез-тез улар ҳолидан хабар олинади.
Рўзаи-рамазон кунларида ҳам бошқарма ходимлари томонидан уларга
1 қоп ун ва 15 литр ўсимлик ёғи етказиб берилди. Муборак кунларда яхши тилаклар билдирилди.
Моҳичеҳра ҳаётга бўлган қизиқиш ва интилишлари сабабли олий маълумотли бўлиш истагида репититор хизматидан фойдаланмоқда. Ҳаёт қийинчиликларига қарамасдан, ўз орзусига, ниятига эришиш, ёруғ келажакка етиш учун дадил ҳаракат қилаётган Моҳичеҳрага омад тиланди.
Шу куннинг ўзида шу қишлоқда яшовчи фуқаро Узоқова Мунисанинг уйига ҳам ташриф буюриб, шунча миқдорда хайрия қилинди.
Уларнинг кўзларидаги қувонч ва миннатдорчиликни кўриб, меҳр-мурувват қанчалик кучли қадрият эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилади инсон.