Янгиликлар
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи
“YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими имкониятлари орқали масофадан туриб мониторинг қилинди.
Мониторинг натижаси бўйича масъул идоралар томонидан вилоят бўйича жами 800 та ҳолатда рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ва келишиш бўйича белгиланган муддатлар бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Туман (шаҳар) адлия бўлимларига тегишли кўрсатмалар берилиб масъул шахсларга нисбатан 21 та маъмурий таклиф ҳамда 10 та тақдимномалар киритилиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармони талаблари бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровнома натижалари умумлаштирилди.
Бўлим томонидан фермер хўжаликларига ер майдонлари ажратилиши, фермер хўжаликларини тугатиш тартибларига доир қонун ҳужжатлари таҳлил қилиниб, таҳлил натижаларига кўра “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом, 2013 йил
31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низом ҳамда 09.01.2019 йилдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талабларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб белгиланган тартибда Адлия вазирлигига тақдим этилди.
Шунингдек, бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон ҳамда 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сон қарори талаблари бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказиш мақсадида намунавий сўровномалар шакли ишлаб чиқилиб, келгусида ушбу сўровномаларни кенг жамотчилик ўртасида ўтказиш ишлари режалаштирилмоқда.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини
ўрганиш бўлими бошлиғи А.Бекмаматов