Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Сўраган эдингиз...


1. Савол: Туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида фаолият олиб борадиган Нодавлат-нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини олиш учун қанча миқдорда давлат божи ундирилади?

Жавоб: Туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида фаолият олиб борадиган Нодавлат-нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади

2. Савол: Вилоят, вилоятлараро, республика ҳудудида фаолият олиб борадиган Нодавлат-нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини олиш учун қанча миқдорда давлат божи ундирилади?

Жавоб: Вилоят, вилоятлараро, республика ҳудудида фаолият олиб борадиган Нодавлат-нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

3. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳномаларини дубликатини бериш бўйича ундириладиган давлат божи ва тўловлар юзасидан маълумот берсангиз?

Жавоб: Ундириладиган давлат божи ва тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

4. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича аризани кўриб чиқиш муддати қанча?

Жавоб: Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиққиш муддати 1 ой ҳисобланади.

 

Саволларга  Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси 

бўлими бошлиғи А.Худойбердиев жавоб берди.