Янгиликлар
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан бугунги кунда соҳага оид бир қанча мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги давлат нотариал идоралари фаолият юритиб келган жами 48 та нотариусларни хусусий нотариал фаолияти билан шуғулланувчи нотариуслар этиб қайта ташкил этилди ва уларнинг гербли муҳрлари янги намунадаги гербли муҳрларга янгилаб берилди.
Шунингдек, барча хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусларнинг Нотариал палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига аъзолиги таъминланиб, иш фаолиятларини давом эттиришда амалий ёрдам берилди.
Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил
21 апрелдаги 14-04703-сонли хат ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлимининг 2020 йил 17 апрелдаги 27007-сонли хати кўриб чиқилди ва ижроси таъминланди.
Шу билан бирга, вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий ҳизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими етакчи маслаҳатчиси О.Бўриев томонидан фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоблар тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар (бошқарманинг расмий веб-сайтида, “Faсebook” ва бошқалар) орқали ёритилди.
Шунингдек, бўлим катта маслаҳатчиси Ж.Норов томонидан иштимоий тармоқлар орқали келиб тушган “Карантин даврида фуқаролар адвокатлик хизматларидан қай йўсинда фойдаланишлари мумкин?” деган адвокатура соҳасига оид саволга жавоб бериш мақсадида Қашқадарё вилояти “NASAF TV”да пост кўринишида чиқиш қилинди ҳамда ушбу пост бир қанча иштимоий тармоқларда ёритилди.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни
давлат томонидан тартибга солиш
бўлими