Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Аҳоли манфаати йўлида...


Аҳолининг уй-жой маиший турмуш шароитларини яхшилаш, арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш ва ипотека кредитлари бериш кўламини янада кенгайтириш, жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий бозор тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, уй-жойлар қурилишига хусусий пудрат ташкилотларини ҳар томонлама жалб қилиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4701-сонли қарорининг қабул қилиниши бу борада яна бир дадил қадам бўлди.

Мазкур қарорга асосан 2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратилиши кўзда тутилди.

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қуриб битказилган квартираларни, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари оширилди.

Янги тартиб доирасида аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари, шу жумладан бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитларининг муддатлари ҳам 15 йилдан 20 йилгача узайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан янги тартиб доирасида тижорат банкларида жойлаштирган кредит ресурслари муддатини
15 йилдан 20 йилгача узайтирилиши, тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитлари муддатини 15 йилдан 20 йилгача узайтирилиши белгилаб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2020-2021 йиллар давомида уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан тегишли ҳудуд учун белгиланган субсидиялар сонини 1,3 бараварга ва суммасини 40 фоизгача оширишга рухсат берилди.

Қарорга асосан янги тартиб доирасида шаҳарларда кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкаларини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукционига чиқарилади.

Давлатимиз томонидан олиб борилаётган бундай ислоҳотлар аҳоли турмуш шароитининг яхшиланишида бир қатор афзаллик ва енгилликларни келтириб чиқаради.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

 етакчи маслаҳатчиси

В.Бобоева