Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Инсон ҳуқуқлари давлат ҳимоясида


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқлари бўлими томонидан вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан ходимларга жами 20 611 858 сўм ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги сабабли корхонага аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилган ҳамда тақдимнома натижасида корхона томонидан ходимларга март ойида жами 10 313 594 сўм ойлик иш ҳақлари тўлаб берилган.

Корхона томонидан тўланмасдан қолган ойлик иш ҳақлари Коронавирус эпидемияси бошланганлиги сабабли номуайян муддатга кечиктирилганлиги билдирилган эди.

Корхона ходимларга тўланмасдан қолган жами 10 298 264 сўм ойлик иш ҳақлари апрель ойи ведомостига қўшиб тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Бўлим бошлиғи Э.Исмоилов томонидан тайёрланган Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига киритилган тақдимнома натижасида бошқарма ходимларига тўланмай келинаётган 1 544 088 минг сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилганлиги тўғрисидаги мақола “Инсон ва қонун” газетасида чоп этилди.