Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан ўтган хафта давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилиши белгиланди.

Бироқ, Чироқчи туман Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги ва Нишон туман халқ таълими бўлимлари томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган қарор талабига риоя қилинмасдан, юридик хизмат ходимини вилоят адлия бошқармаси билан келишилмасдан лавозимга тайинлаб, юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талаби бузилганлиги аниқланди. Аниқланган қонун бузилишлар юзасидан тегишли таъсир чораси киритиш чораси кўрилмоқда.

Бўлим томонидан вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун тақдим этилган 7 та номзодларнинг ҳужжатлари “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 февраль) талабларига мувофиқ кўриб чиқилиб, номзодларни суҳбатдан ўтиш учун белгиланган вақтда бошқармага етиб келиш бўйича тегишли ташкилотларга хабарнома жўнатилди.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 3 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даража бериш юзасидан киритилган тавсияномалар ўрганиб чиқилди, камчиликлар бартараф этилиб, ҳужжатлар Адлия вазирлиги аттестация комиссиясига юборилди.

 

 

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик

хизматларнинг фаолиятини

мувофиқлаштириш бўлими

етакчи маслаҳатчиси А.Ражабов