Янгиликлар
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан амалга оширилган ишлар
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан иш самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш, меҳнат фаолиятидан самарали фойдаланиш учун мўлжалланган режага асосан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Бўлим томонидан жорий йилнинг 27 апрель - 8 май кунлари ҳуқуқий саводсизликни йўқ қилишга, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга қаратилган аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш бўйича кенг жамоатчилик орасида ижтимоий тармоқлар орқали сўровномалар ўтказилди, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти тушунтирувчи ва карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича 30 та пост тайёрланди ва Қарши шаҳар телевидениеси орқали ёритилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сон қарори мазмун моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида “Олтин воҳа” радиоси орқали жорий йилнинг 5 май куни чиқиш қилинди. Шунингдек, мазкур қарор мазмун-моҳияти бўйича қисқа савол-жавоблар тайёрланди ва “tarovat_uz” сайтида ёритилди.
Энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган масалаларни белгилаб, улар бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича мунтазам равишда амалий ишлар олиб бормоқда.
Хусусан, аҳолининг қизиқтирган масалалар юзасидан (карантин қоидаларига, таълим соҳасида ва жиноий жавобгарликка оид) савол-жавоблар тайёрланди ва “Qashqadaryo.adliya.uz” сайтида, “facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди ҳамда бошқарма томонидан ижобий хал этилган мурожаатлар юзасидан маълумотлар тайёрланиб “Hudud24.uz”, телеграм канали орқали ёритилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун берилаётган имтиёзлар мавзусида мақола тайёрланиб, “tarovat” газетасига чоп этилиши учун юборилди.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича амалга оширилган турли чақириқ ва постлар мувофиқлаштирилиб, адлия вазирлигига ҳисоботлар тайёрланди ва юборилди. Шунингдек, 30 та чақириқ, постлар ва савол-жавоблар “facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланишни,
шу жумладан веб-технологияларни қўллашни кенгайтириш бўйича янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини тўлиқ матнини, шунингдек улар бўйича тайёрланган тушунтириш материаллари сўровга асосан ташкилотларга етказиб берилди.
Жумладан, тоифаланган обектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Ғузор тумани Шуртан қўрғони 99150-сонли Ҳарбий қисм ва унга бўйсунувчи 750, 99763, 99196 ва 99265-сонли ҳарбий қисмларга юборилди.
Қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини тушунтириб берувчи материалларни тайёрлаш, уларни аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғи орқали тарқатиш бўйича, Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган 2 та ролик вилоят телевидениеси орқали ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари вакилларини, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда жамиятда ҳуқуқий билимларни тарғиб қилишни ташкил этиш бўйича бўлим томонидан “Ҳуқуқий тарғиботга эътибор янада кўчайтирилган” номли мақола тайёрланди ва “Юрт таровати” газетасининг 2020 йил 30 апрель сонида чоп этилди.