Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан ўтган хафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги 3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомнинг 5-бандида адлия органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва судга кўриб чиқиш учун киритиши белгиланган.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан узоқ муддатдан буён фаолият кўрсатмай келаётган, ўз фаолияти юзасидан белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этмасдан келаётган Яккабоғ туман “Ал-Маъруф” футбол клубини тугатиш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига киритилган даъво аризаси қаноатлантирилди ва мазкур ташкилотини тугатиш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Соҳа фаолиятига оид 18 та савол-жавоблар тузилди ва бошқарманинг qashqadaryo.adliya.uz ҳамда “Facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Бўлим томонидан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида асосида “Волонтёрлик фаолияти соҳасини давлат томонидан тартибга солиш” тўғрисида мақола ёзилиб, чоп этиш мақсадида туман (шаҳар) газеталарига берилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан “Олтин воҳа” радиосига интервью берилди ҳамда жорий йилнинг 7 майда эфирга узатилди.
Нодавлат нотижорат
ташкилотлар бўлим бошлиғи
А.Худайбердиев