Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

САВОЛ БЕРИНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ!!!


1. Савол: Халқаро Нодавлат-нотижорат ташкилотлар, шунингдек халқаро ва хорижий Нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қанча миқдорда давлат божи ундирилади?

Жавоб: Халқаро Нодавлат-нотижорат ташкилотлар, шунингдек халқаро ва хорижий Нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 12,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

2. Савол: Фаолиятини туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган Нодавлат-нотижорат ташкилотлар учун давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёзлар борми ёки қанча миқдорда давлат божи ундирилади?

Жавоб: Фаолиятини туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган Нодавлат-нотижорат ташкилотлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

3. Савол: Қайси соҳада фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёзлар мавжуд?

Жавоб: Ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

4. Савол: Нодавлат-нотижорат ташкилотлар қайта рўйхатдан ўтказишда белгиланган давлат божи миқдори юзасидан маълумот берсангиз?

Жавоб: Нодавлат-нотижорат ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказиш давлат рўйхатидан ўтказишда  назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

5. Савол: Қайси нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишда давлат божи ундирилмайди?

Жавоб: Нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун давлат божи ундирилмайди.

 

Саволларга  Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси 

бўлими бошлиғи А.Худойбердиев жавоб берди.