Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Меҳр оқибат ва саҳоват азалий қадриятларимиз.


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси “Ўзбекистон шампани” АЖ (Тошкент) акционери билан ҳамкорликда коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги синовли кунларда оғир вазиятга тушиб қолган оилалар, шунингдек вақтинчалик даромад манбаини йўқотган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Сардоба” сув омборида юз берган фавқулотда ҳолат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида 5600 кг ун (Қозоғистон) ва 4280 литр ўсимлик ёғи хайрия сифатида тарқатилди. Хусусан:

Қарши тумани ҳокимлигига кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ва иқтисодий кўмак бериш мақсадида 1 (бир) тонна ун ва 900 литр ўсимлик ёғи хайрия сифатида юборилди;

коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга туну кун тиббий хизмат кўрсатиб келаётган вилоят юқумлик касалликлари шифохонаси ходимларига 1 (бир) тонна ун ва 900 литр ўсимлик ёғи берилди;

айни мураккаб вазиятда тиним билмасдан фаолият кўрсатиб келаётган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали ходимларига 750 кг ун ва 750 литр ўсимлик ёғи тарқатиш учун етказилди;

“Сардоба” сув омборида юз берган фалокатдан жабр кўрганларга ижтимоий кўмаклашиш мақсадида вилоят махсус штабига 500 кг ун ва
500 литр ўсимлик ёғи маҳсулотлари топширилди;

Муборак Рамазон тинчлик ва саховат ойи эканлигини инобатга олиб,  Юридик коллежи, шунингдек Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаби ходимларига 2 150 кг ун ва 1 170 кг ўсимлик ёғи етказиб берилди;

“9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан адлия органларида фаолият олиб борган фахрийларга 200 кг ун ва 60 литр ўсимлик ёғи маҳсулотлари берилди;

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида асосий даромад манбаларини йўқотган ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” фонди вилоят бўлими ҳисоб рақамига бошқарма ходимлари томонидан ўз ихтиёрларига асосан иш ҳақларидан 12 млн. 650 минг сўм хайрия маблағи ўтказиб берилди.

Амалга оширилган ишлар вилоят адлия бошқармасининг расмий веб сайти ва бошқа ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Айни вақтда бу каби хайрли тадбирлар давом этмоқда.