Янгиликлар
Радио эфирида...
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ижтимоий тармоқларда, телевидение ва радио орқали кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Қарши туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Р.Равшанов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Эфир давомида фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сув захираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга киритиш ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига имтиёзли шартларда ажратиб бериш тартиблари, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ижарага бериладиган ерлар ва уларнинг муддатлари ва бошқалар ҳақида тушунтириш берди.