Янгиликлар
08
Кексалари эъзозланган юрт
Кексалари эъзозланган юрт
Муборак Рамазон тинчлик, файзу-барака ва саҳоват ойи ҳисобланади. Шу муносабат билан жойларда адлия бошқармаси томонидан турли ҳайрия тадбирлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги тадбир кекса авлод вакиллари ўртасида ташкил этилди. Ҳалқимизда азалдан ёши улуғ инсонларнинг ҳурматини жойига қўйиб келинган. Улар бор жойда тўкинлик, тинчлик-саломатлик ва осойишталик бўлади. Бирор эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсак, аввало кексаларимизнинг фотиҳаларини олишга, панд-насиҳатларига амал қилишга ҳаракат қиламиз. Чунки нуроний отахон ва онахонларимизнинг дуоси билан бошланган барча ишларимиз хайрли бўлиши ҳаётда ўз тасдиғини топган.
Адлия органларида фаолият юритган фахрийларни ҳолидан хабар олиш бошқарма томонидан анъанага айланган бўлиб, доимий равишда хабар олиб келинмоқда.
Жумладан, Муборак Рамазон ойида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида кўп йиллар давомида фаолият кўрсатган фахрийлар Ғ.Сафаров, Р.Мамадиев, З.Бердиева ва М.Турақуловаларнинг холидан хабар олинди ва уларга озиқ-овқат махсулотлари берилди.
Кексаларимизнинг саъй-ҳаракатлари ва захматлари бебаҳодир. Уларнинг хизматлари, дуои фотиҳалари эвазига биз сиҳат-саломатмиз, ҳаётимиз тинч ва фаровондир.